Хитойда ишлаб чиқарилган нархи 2 долларлик “Lianhua Qingwen Jiaonang” дориси қўлда 350 минг сўмгача кўтарилган. Бу дорилар хайрия йўналишида Зангиотадаги юқумли касалликларга ихтисослашган шифохонага бериб келинган эди.

Ушбу дори Зангиотадаги юқумли касалликларга ихтисослашган шифохонада хайрия сифатида етказиб берилгани тўғрисида видеолар тарқалди. Дори Ўзбекистондаги даволаш протоколига киритилмаган бўлса ҳам, коронавирусни даволашда самарали ва  фойдали дейиш мумкинми?

АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Рустам Икромов иштирокидаги брифингда бу саволга жавоб қайтарди.

“Ҳа, бугунги кунда ушбу дори Зангиота шифохонасида фойдаланиляпти”, дейди Рустам Икромов.

 

Маълумот учун, дориларни бугун яккакураш спорт турининг аралаш тури бўйича жаҳон чемпиони Мурод Хонтўраев Тошкент вилояти Зангиота туманида барпо этилган кўп тармоқли махсус шифохонага Ўзбекистон аралаш жанг санъатлари ассосиацияси президенти Отабек Умаров номидан топшириб келган эди. Бу дориларни Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори Баҳодир Юсупалиев қабул қилиб олган.

 

Самарали деб айтилаётган дорининг номи “Lianhua Qingwen Jiaonang” бўлиб, бу Хитойда ишлаб чиқарилган ва эҳтимол бу дори халқ табобати асосида тайёрланган.