Олимларнинг аниқлашича, оғиз бўшлиғини чайиш учун ишлатиладиган суюқлик коронавирус юқтириш эҳтимолини камайтирар экан. Бу ҳақда Рур университети сайтида маълум қилинди.

Тадқиқотлар Бохумдаги Рур, Ена, Улма, Дуйсбурга-Эссена, Нюрнберг ва Бремен университетлари олимлари ҳамкорлигида ўтказилди. Тажриба натижалари шуни кўрсатдики, Sars-Cov-2 вируси тўқималари оғизни чайиш учун ишлатиладиган суюқлик туфайли карахт ҳолга келар экан.

Тадқиқотчилар оғизни чаядиган олтита суюқликни Германия дорихоналарида сотиладиган турли ингредиентлар билан аралаштириб тестдан ўтказди. Улар оғизни чайиш учун ишлатиладиган ҳар бир суюқликни Sars-Cov-2​ нинг вирус заррачалари билан араштирди ва аралашмани оғизни самарали чайиш учун 30 сония мобайнида чайқаб турди.

Натижа шуни кўрсатдики, барча суюқлик вируснинг бошланғич титрларини пасайтирган. Оғиз кетма-кет уч марта чайилганидан кейин, вирус титрлари шу даражада камайганки, уни аниқлаб бўлмай қолган.

Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, оғизни чаядиган суюқлик вирусни ўлдирмайди, балки унинг тарқалиш хавфини камайтиришга ёрдам беради.

Оғизни суюқлик билан чайиш вирус тўқималарини ишлаб чиқаришни тўхтата олмайди. Бироқ маълум муддат юқтириш эҳтимоли катта бўлган оғиз бўшлиғи ва томоқда вирус кўпайишини тўхтатади“, – деди мазкур тадқиқотнинг этакчи олими Тони Мейстер.