Effect.uz мухбирлари Акмал Эшонхонов ва Рухсора Баҳромзода бир кун давомида Тошкент вирусология илмий текшириш институти клиникасидан махсус репортаж тайёрлагани ҳақида хабар берилган эди.

1-ҚИСМ

2-ҚИСМ

3-ҚИСМ

Бугун, 11 август куни ушбу репортажнинг 4-қисмини эътиборингизга ҳавола қиламиз. Бу клиникада тиббиёт фанлари доктори Муҳайё Асилова ҳамроҳлик қилиб, аҳволи оғир беморлар ҳақида маълумот берди.

“Беморларнинг бири 18 кундан бери бу ерда даволаняпти. Бу бемор оилавий коронавирусга чалинган. Афсуски, онаси, опаси ҳам касал бўлган. Тикланиш авиолалалари ҳаммада бир ҳил очилмайди, аста-секинлик билан бу бемор ўзига келяпти”, дея маълумот берди Муҳайё Асилова.

Бу палатадан бошқа палатага ўтар эканмиз, коридорга ҳам беморлар жойлаштирилганига гувоҳ бўлдик. Аммо койкалар етишмовчилиги сабаб шифокорлар ўзлари ишлайдиган хоналарига ҳам беморларни қўйишга мажбур бўлган. Асосан бу клиникада оғир вазнда бўлган ва ҳамроҳ касалликлари бор бўлган беморлар мурожаат қилади.

“Яна бир беморнинг аҳволи жуда ҳам оғир, бу беморда ортиқча вазн бор. Сатурация яхшиланмоқда, яъни нисбий даражада. Ҳамроҳ касаллари борлар 70 фоизни ташкил қилади”, дея қўшимча қилди Асилова.

Бош шифокорнинг айтишича, бундай клиникалардаги палаталар 12 квни ташкил этиши керак, бироқ бу ерда ундай эмас.

“Клинакимизнинг ҳар битта койкаси 9 квни ташкил этади, аслида жонлантириш бўлимига 12 кв қилиб ажратилган бўлиши керак. Лекин 9 квга икки беморни жойлашга мажбур бўляпмиз, шу учун хоналарда ноқулайликлар пайдо бўляпти”, дейди Асилова.

Клиникада қорни билан ётган беморларга ҳам кўзимиз тушди. Шифокордан бунинг сабабини сўрадик:

Бош шифокорнинг маълум қилишича, беморлар коронавирусга чалинган вақтда қорин билан ётган ҳолда нафас олиш ҳолати яхшиланади.

“Бу беморнинг келганига кўп бўлган ва бу бемор “пом” позицияда ётибди, яъни қоринда ётиб нафас оляпти. Бу сатурация яхшиланишига олиб келади, ижобий натижа бўлади”, дея маълумот берди Муҳайё опа.

Ҳақиқатда бу ерда аҳвол оғир коронавирус йўқ деганлар учун ҳам яхшигина исбот. Аммо вазият ҳали-ҳамон оғирлашмоқда. Оддий мисол, коронавирусдан вафот этган беморлар 200 нафардан ортиб кетди.

11 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 31 545 нафарни ташкил этмоқда. Айни пайтда 22 992 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (73 фоиз) соғайган. Ҳозирда 8 351 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 1361 нафари оғир, 387 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Репортажнинг қолган қисмлари ҳам тез орада ҳавола қилинади. Effect.uz’дан узоқлашманг!