Кеча, 9 август куни АОКА залида пандемия даврида ҳукумат томонидан кўрилаётган тезкор чора-тадбирлар бўйича матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда Тошкент шаҳридаги саралаш ва тақсимлаш марказлари бош шифокорлари, Мудофаа вазирлиги мутассадилари иштирок этди. Жумладан бу брифингда, Effect.uz мухбири Рухсора Баҳромзода ҳам қатнашиб, бир нечта таклифларни берди.

Мухбир масъулларга шу марказлардан алоҳида репортаж тайёрлаш таклифи қониқтирилди ва тез кунларда бу репортаж сизнинг эътиборингизга ҳавола қилинади.

“Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан берилган имкониятдан фойдаланиб Вирусология клиникасидан махсус репортаж тайёрлаган эдик, энди Саралаш ва тақсимлаш марказларидан лавҳалар тайёрламоқчимиз, шунга нима дейсиз?”, дея таклиф берди Рухсора Баҳромзода.

Таклифга жавобан Тошкент шаҳридаги Саралаш ва тақсимлаш марказлари бирининг бош шифокори Алишер Ҳожиметов шундай жавоб берди:

 

“Албатта, бунгача ҳам келишди , кўрсатишди. Биз ҳеч кимга ёпиқ эмасмиз. Агар ичкарига киришда сизларда ваҳима бўлмаса, биз барча шароитларни яратиб берамиз. Ичкари бўлса, ичкари ташқари бўлса, ташқаридан истаган беморларингиз билан суҳбат қилишингиз мумкин. Биз 24 соат очиқмиз”, дейди Ҳожиметов.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Effect.uz ходимлари Тошкент шаҳридаги вирусология илмий текшириш институти клиникасида коронавирусга чалинган беморларнинг оғир аҳволда қолаётганларини Халққа кўрсатган эди. Бу лавҳалар ҳатто “Зўр ТВ” каналида ҳам эфирга узатилди.