EFFECT.UZ’нинг Фарғонадаги мухбири Элёрбек Тожибоев таҳририятимизга мурожаат қилган фуқаро Нишонова Гулфирахоннинг мурожаатини ўрганиш ишларини олиб борди.

Мурожаатда қуйдаги холатлар ўз аксини топган, яъни:

2020 йил май ойларида Россияда ишлаб келаётган Акбарали Жўраев ўзининг Қува туманида яшовчи акаси Абдумалик Жўраев номига ўз меҳнати билан ишлаб топган 2.300 АҚШ долларини банк тизими орқали юборган.

Сўнг Жўраев Акбаралининг  турмуш ўртоғи Нишонова Гулфирахон уй шароитида тикув ишларини олиб бориш мақсадида қайноғаси Жўраев Абдумаликдан “Турмуш ўртоғи Россиядан юборган 2.300 АҚШ долларини банкга сотиб, ўзбек сўми эвазига тикув дастгохларини олиб беришни” илтимос қилган.

Шунда Абдумалик Жўраев 2.300 АҚШ долларини давлат курси бўйича алмаштириш мақсадида банкга борганида, “Коронавирус пандемияси” сабабли банкни алмаштириш шахобчаси ишламаётганлигини билган. Шу вақтда банкни олдида турган шахслар А.Жўраевга “2.300 АҚШ долларини алмаштириб беришни” сўраб бир неча маротаба мурожаат қилган.

 

2020 йил 2 июл куни Ўз.Р. Бош прокуратураси хузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Қува тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тадбир жараёнида “А.Жўраев махсус харидорга 2.300 АҚШ долларини сотган вақтида ушланган”.

Ўйлаймизки, ЖИБ Фарғона вилояти суди “А.Жўраев махсус харидорга 2.300 АҚШ долларини сотишда уюштирилганлиги ҳолати мавжуд ёки йўклигига” эътибор қаратиб, қонуний баҳо беради.