Белорусияда бўлиб ўтган президент сайловлари тўғрисидаги расмий портал бир неча соатдан бери очилмаяпти. Марказий Сайлов Комиссиясининг веб-сайти ишламоқда, лекин ундаги овозларни санаб ўтиш тўғрисида маълумотлар мавжуд эмас деб хабар бермоқда РИА Новости.

Манбанинг маълум қилишича, сайлов ҳақида маълумот берадиган сайтлар ишламаяпти. Tut.by сайти эса номаълум сабабларга кўра очилмаяпти. лекин унинг Телеграм канали кечқурун ва тунда ишлаган ва унда норозилик намойишлари ҳақидаги видеоларни фаол равишда эълон қилинган.

“Белта” давлат агентлигининг веб-сайти ҳам ишламаяпти. Унинг Телеграм каналида эса норозиликлар ҳақида икки марта айтилган.

Шунингдек, норозиликлар “Беларус 24” телеканалида кечқурун ва тунда айтилмаган. Эрталабки янгиликларда оммавий тартибсизликлар ҳақида қисқача маълумот берилган.