Ягона умумреспублика Процессинг маркази маълумотларига кўра, Uzcardмуассислари рўйхатида ўзгариш юз берди.

Унга кўра, Ойбек Турсунов Ботирович Uzcard таъсисчиларининг рўйхатида қайд этилмаган. Аввалроқ, у компаниянинг 75 фоиз акцияга эгалик қилиши маълум бўлган эди.

Янги рўйхатга кўра акциялар қуйидагича тақсимлаган: Ўзмиллийбанк 51 фоиз, Ўзсаноатқурилишбанк, Асака банк, Ипотека-банк ва Алоқабанк – ҳар бирига 6 фоиздан, қолган 25 фоизи жисмоний шахсларга тегишли.