Кеча, 8 август куни АОКАда Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов, Давлат тест маркази директори Мажид Каримов ва унинг ўринбосари Сардор Ражабов иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Брифингда асосан бу йилги кириш имтиҳонлари ва ОТМлардаги контракт миқдорини тушуриш ҳақида сўз олиб борилди.

EFFECT.UZ мухбири Давлат тест маркази директорига “нега саволларни Президент топшириғига қадар осонлаштирмагансизлар?”, дея савол берди.

EFFECT.UZ
Акмал Эшонхонов (журналист)

Юқорида саволларни соддалаштириш масаласида президент топшириқ берганлари ҳақида айтиб ўтдингиз. Бу ишни қилишни шу пайтгача, айнан президент топшириқ бермагунча иложи йўқмиди?

 

Тест синовларининг ўз тартиблари бор, масалан халқаро тажриба халқаро талаблар. Тест мақсади ҳам умуман олганда тест бу билимни баҳолашнинг энг такоммилаштган тизими эмас. Тест катта сиғимдаги абитуриентларни танловни ўтказиш мақсадида яъни саралаш мақсадида ўтказиладиган баҳолашнинг бир тури.

Бу турнинг ҳам талаблари бор, ҳар битта вариантга тайёрланган савол фаннинг ҳамма бўлимларини қамраб олиши керак. Қамраб олганда ҳам ҳақиқатда танлов бўлгандан кейин мураккаблик даражасидан келиб чиқиб, энг кучлиларни саралаб олишимиз керак бўлади. Ҳаммага содда қилиб қўйилса, содда тестнинг баллари бир ҳил бўлса, унда ҳаммада балл бир текис бўлиб қолади. Биз танлов ўтказаяпмиз. Бу йилги пандемия шароитидан келиб чиқиб, соддалаштирилди.

Шароит шуни тақазо этади. Чунки 3 ойдан кўп вақтда талабалар ўқишмади, масофадан ўқишди. Масофавий ўқиш бу тўлиқ сифатни таъминлаб бера олмайди.

EFFECT.UZ
Мажид Каримов (ДТМ директори)

Лекин ҳаракат қилинади, аммо тўлиқ ўқитувчи билан бўлган мулоқот, бундан ташқари, ОТМларга кирувчи ўқувчилар бўш вақтида бориб репетиторлардан ёки махсус тайёрлов курсларида қатнашарди. Лекин минг афсуски, бу ҳам карантинда тўхтатилди. Шуларни эътиборга олиб, Президент топшириғини бажардик ва бу йилги тест синовлари соддалаштирилди.