EFFECT.UZ мухбири Элёр Тожибоев томонидан таҳририятга мурожаат қилган Ҳасанов Ғайратали Турдалиевичнинг мурожаати ўрганилди.

 

Мурожаатда қуйидаги ҳолатлар ўз аксини топган, яъни:

2015 йилда Қува тумани “Ермулккадастр” бўлими ходимлари томонидан Қува тумани, Катта қишлоқ МФЙ, Янги йўл кўчаси 32 уйга келиб “хонадони ер майдонини ўлчов ишлари” олиб борилган. Ўлчовга кўра Қува тумани Катта қишлоқ МФЙ, Янги йўл кўчаси 32 уйни “ер майдони 33.23 сотих” деб далолатнома тузилган.

Сўнг мазкур Янги йўл кўчаси 32-уй эгаси Ғайратали Ҳасановда фақатгина 27 сотих ер майдонига эгалик хуқуқи мавжуд бўлгани сабаб, қолган “6,23 сотих ер ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган” деб далолатнома тузилган.

Шундан сўнг Қува тумани ҳокимининг қарорига асосан, 6,23 сотих ер майдони якка тартибда уй қуриш учун фуқаро Носир Мақсудовга ажратиб берилган. Лекин Носир Мақсудов ўзбошимчалик билан қарор билан ажратилган ер майдонидан ташқари фуқаро Ғайрат Ҳасановга тегишли бўлган 27 сотих ер майдонидан 13 сотих ерни ноқонуний равишда эгаллаб олиб, Ғ.Ҳасановнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига зиён етказган.

Фарғона вилояти ИИБ ва Қува тумани “Ермулккадастр” бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ушбу фуқаролар даво қилаётган ерларни қайтадан ўлчаб ер майдонларини айнан қанча сотих эканлигини текшириб, ушбу ер майдонидан қанчасини Н.Мақсудов ўзбошимчалик билан ноқонуний равишда ўзлаштириб олганлигига ойдинлик киритиб беришади.

Шунингдек, Н.Мақсудов ҳаракатида МЖтКнинг сси ( Ўзбошимчалик) ёки ЖКнинг 221-моддаси (Ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш) бўйича қонун бузилиш мавжуд ёки йўқлигига” қонуний баҳо берилади.