Тошкент шаҳрининг Сергели тумани ҳокими Бахтиёр Шомуротов эгаллаб турган лавозимини тарк этди.

Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган Мурод Турғунович Исабоев Сергели тумани ҳокими вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди.

Бахтиёр Шомуротов 2019 йил сентябрь ойида Сергели тумани ҳокими этиб тайинланган эди. Ундан аввал у Яккасарой тумани ҳокими бўлиб ишлаган.

Айрим манбаларга кўра, Сергели туман ҳокими билан бирга туман прокурори, солиқ инспекцияси бошлиғи ва ИИБ бошлиғи ҳам кетган бўлиши мумкин.