2020 йил 8 август  ҳолатига кўра, Наманганда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 774  нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг  5 таси  тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасидан аниқланган.

Айни пайтда вилоятда  698 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро  соғайди. Бу жами беморларнинг 90 фоизини ташкил қилади.

Вилоятдаги шифохоналарни тарк этганлар сони бугун  30  нафарга ўсди. Уларнинг 17 нафар аёл, 13 нафари эркакдир.  Беморлар касалликни юқтириб олганлиги учун вилоятнинг барча шаҳар ва туманларидан олиб келинган эди.

Ҳозирда вилоятда 71  нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 13 нафар бемор  эса уйида даволанмоқда.