Туриннинг “Ювентус” клуби Маурицио Саррини истеъфог чиқаргач, унинг ўрнига янги мураббий топди.

Италиялик журналист Фабрицио Романонинг маълум қилишича, “Милан” ва “Ювентус”нинг собиқ футболчиси Андреа Пирло Турин жамоасини бошқаради.

41 ёшли Пирло “Ювентус” билан 2022 йилнинг 30 июнига қадар шартнома имзолаган.

Эслатиб ўтамиз, “Ювентус” кеча “Лион”га қарши жавоб учрашувида 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган бўлсада, ЕЧЛни тарк этди.