Самарқанд вилоятида 34 ёшли шахс синглисига смс жўнатган ҳамқишлоғини қотилига айланди. Бу ҳақда ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, 2020 йил 4 август куни Ш.Й 18 ёшли синглисига смс жўнатган 27 ёшли эркакни гаплашиб олиш учун чақиради.

Афсуски, мазкур суҳбат жанжалга айланиб кетади ва натижада 27 ёшли фуқаро оғир тан жароҳати олиб шифохонага олиб кетилади. Афсуски шифорлар жабрланувчини ҳаёти сақлаб қололмади. Мазкур ҳолат бўйича Иштихон тумани ИИБ жиноий иш қўзғатилди.