Аввал хабар қилинганидек, бугун АОКА биносида ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби мутасаддилари иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Унда Штаб аъзоси Лазиз Тўйчиев сўнгги вақтларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётган коронавирус беморларини даволашда “Плаквенил” препаратидан фойдаланилиши масаласига ойдинлик киритди.

Ҳозирги кунгача ишлатиб келинган Гидроксихлорохин ва унинг аналоглари, яъни Ҳиндистон, Полша ва энди Туркидан келадиган бўлса, буларнинг ҳаммаси тўлалигича гуманитар ёрдам. Бу эрда ҳеч қанақанги молиявий қизиқиш йўқ. Бу бевосита беморлар аҳволини яхшилаш ва энгил вазият оғирлашмаслиги учун дори воситалари тақдим этиляпти. Манфаатдор демак, бемор. Биз янги қўлланмамизда ҳам “манфаатдор бемор – манфаатдор фуқаро” деган мақсад қўйганмиз”,– дейди Лазиз Тўйчиев.