Ижтимоий тармоқларда коронавирус инфекциясига чалиниб, уй шароитида даволанаётган инсонларнинг кислород баллонларидан фойдаланишга уринаётгани билан боғлиқ турли хабарлар тарқалмоқда.

Аммо, уй шароитида, тиббиёт ходимлари назоратисиз кислород баллонидан фойдаланиш мумкин эмас. Чунки, тиббиёт мақсадларида ишлатиладиган сиқилган кислороднинг хавфли омиллари бор.

Бу унинг тез ёниш хусусияти, ёнғин ва порташ хавфи билан боғлиқлиги ҳамда кутилмаган фавқулодда вазиятларни келтириб чиқариши мумкин. Шу муносабат билан Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Сизлардан ушбу турдаги қўлбола ва тиббиёт ходимлари назоратида бўлмаган кислород баллонларидан фойдаланмасликка чақиради.