Яқин кунлар ичида сайтнинг янги талқини ишга туширилиши режалаштирилган шу муносабат билан, жорий сайтдан фойдаланиш давомида техник узилишлар кузатилиши мумкин. Келтирилган ноқулайликлар учун таҳририят номидан узр сўраймиз.

Британия қирғоқларида кўкрагига ўқ теккан чайка икки ойдан бери яшаётгани маълум бўлди

Британиянинг Блекпул шаҳри аҳолиси икки ойдан буён кўкрагида камон ўқи билан юрган денгиз чайкасини кузатмоқда. Қуш бу вақт давомида бемалол учиб, фастфуд ишқибозларининг овқатларини ўғирламоқда, деб хабар беради The Mirror.

Чайканинг кўкрагига санчилган ўқнинг узунлиги тахминан 45 сантиметрга тенг. Бу қушга маҳаллий KFC тезкор овқатланиш ресторани бўйлаб «сайр қилишига» халақит бермаяпти. Муассаса мижозлари чайкани мунтазам картошка ва товуқ гўшти билан боқиб келмоқда.

Одамларнинг таъкидлашича, қуш ўзини бошқа турдошлари каби тутмоқда, кўриниши соғлом. Айрим британияликлар бир неча бор қушни ушлаб, уни ветеринарларга топширишга уринган, бироқ ҳозирча буни уддалай олишгани йўқ.

Қушни ким отгани номаълум. Маҳаллий аҳоли бу каби бузғунчилар қўлидан бошқа жониворлар ҳам зарар кўришидан хавотирда. Ҳукумат ҳайвонларга нисбатан шафқатсизликнинг олдини олиш мақсадида чайка ҳақида Ҳайвонларни ҳимоя қилиш қироллик жамиятига мурожаат қилган.