Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида даҳшатли фожиа юз берди, эр, хотин ва уч нафар бола машинада тириклайин ёниб кетди.

Мазкур ҳодиса 30 июль куни кечқурун соат 22:00 да содир этилган.

Маълум бўлишича, оила бошлиғи  Шаҳрисабз шаҳридаги Гулистон маҳалласида яшовчи, хотини билан жанжаллашиб, машинанинг эшигини тўсиб қўйган ҳолда, ўзи ва оила аъзоларига бензин қуйиб ёқиб юборган.

Ҳозирда Шаҳрисабз туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) бўйича жиноий иш қўзғатилди. Тергов давом этмоқда.