Куни кеча ижтимоий тармоқларида “Фарғоналик ўқитувчи: ИИБ ходимлари мени калтаклаб, бир оёқда тик туришга мажбурлашди” сарлавҳаси остида хабар тарқалди.

Ушбу хабар юзасидан Фарғона вилояти ИИБ расмий маълумот берди.

Мазкур хабар ўрганилганда ҳақиқатдан ҳам жорий йилнинг 26 июл куни Фурқат туманидаги 34-сон ихтисослашган умумтаълим мактабида компьютер ўғирланиши билан боғлиқ холат содир этилган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ хузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Хабарда келтирилганидек ИИО ходимлари жисмоний тарбия ўқитувчиси Шуҳрат Жўраевни қийноққа солганлик билан боғлиқ ҳолати юзасидан Фурқат туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Мазкур ҳолат вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган. Шунингдек вилоят ИИБ томонидан ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви ўтказилмоқда. Текширувлар якунига кўра, қўшимча хабар берилади.