Аввалроқ, EFFECT.UZ Ўзбекистонга коронавирусга қарши курашда ишлатилиши мумкин бўлган самарали дори – “Lianhua Qingwen Jiaonang” воситаси келтирилгани ҳақида хабар берган эди. Бу дори Хитойда ишлаб чиқарилган бўлиб, катта эҳтимол билан халқ табобати асосида тайёрланган.

Яккакураш спорт турининг аралаш тури бўйича жаҳон чемпиони Мурод Хонтўраев 26 июль куни бу дориларни Ўзбекистон аралаш жанг санъатлари ассосиацияси президенти Отабек Умаров номидан Зангиота туманидаги махсус шифохонага топшириб келган эди.

Ўзбекистонга коронавирусга қарши самарали дори келтирилди (фото+видео)

Эндиликда яна бир хушхабар шундан иборатки, бу доринининг икки қутисини истемол қилган беморлар касалликдан қутулмоқда. Бу ҳақда Мурод Хонтўраев Effect.uz ахборот агентлигига маълум қилди.

 

“Ассалому алейкум, ҳурматли юртдошлар! Аллоҳ ҳаммага шифо ва сабр берсин. Тез кунларда бу вируслар йўқ бўлиб кетсин бутун дунёдан. Биз ассосиация номидан шу дориларни бепул тарқатяпмиз. Ёзилган телефон рақамларга мурожаат қилишингиз мумкин. Дориларни олиб бориб беришади, кела оладиганлар ўзинглар келиб олиб кетишингиз ҳам мумкин бўлади.

Ассосиация номидан бу дорилар касалларга бепул тарқатиляпти, илтимос шу учун инсоф билан фақат беморлар бизга мурожаат қилишсин. Бир беморни тузалиб кетишига икки қути тўғри келяпти. Дуо қилиб ичасизлар, Аллоҳим ҳаммага шифо берсин. Юртимиз тинч осмонимиз мусаффо бўлсин!”, дейди Мурод Хонтўраев.

Эслатиб ўтамиз, авввалроқ спортчи бу дориларни текинга олиб, уни пуллаётган кимсаларнинг ҳаракатини кескин қоралаб, уларни ватан хоинларига таққослаган эди.

Демак, ушбу телефон рақамларга телефон қилиб дориларни сўраш мумкин:

+998981119194

+998990279854

+998974463742

+998998989181

“Lianhua Qingwen Jiaonang” дорисини қўллаш учун йўриқнома:

Маълумот учун, 2 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 25 336 нафарни ташкил этмоқда. 151 нафар бемор расман ҳалок бўлган, 15 833 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 62 фоизни ташкил қилмоқда.