Бугун, 1 июль куни Ўзбекистоннинг 12 ҳудудида Covid-19’дан 850 нафарга яқин бемор тузалиб, соғайганлар кўрсаткичи бўйича рекорд яна янгиланди.

Яъни, коронавирус инфекциясидан даволанаётган беморлардан 835 нафари соғайган. Жумладан, беморларнинг 396 нафари Тошкент шаҳрида, 184 нафари Тошкент вилоятида, 98 нафари Бухоро вилоятида, 36 нафари Сурхондарё вилоятида, 32 нафари Андижон вилоятида, 30 нафари Самарқанд вилоятида, 17 нафари Қашқадарё вилоятида, 15 нафари Наманган вилоятида, 14 нафари Сирдарё вилоятида, 5 нафари Навоий вилоятида, 4 нафари Жиззах вилоятида ва яна 4 нафари Фарғона вилоятида касалликдан фориғ бўлган.

Эслатиб ўтамиз, соғайганлар кўрсаткичи бўйича сўнгги рекорд натижа кеча, 31 июль куни қайд этилган бўлиб, ўшанда Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида 784 нафар бемор тузалганди.

Шундай қилиб, 15 299 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 61 фоизни ташкил қилмоқда.

Инфекциядан 147 бемор расман вафот этган, 1 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 24 569 нафарни ташкил этмоқда.