Коронавирусга чалинган ва қатор ҳамроҳ касалликлари бўлган бемор вафот этди, дея хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Тошкент шаҳар Яккасарой туманида яшаган 59 ёшли М.М. (аёл) да 15 июль куни “COVID-19” тасдиқланган ва Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасига ётқизилган.

Унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир респиратор дистресс синдром, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, полиорган етишмовчилик, ўткир буйрак етишмовчилиги каби асоратлар билан кечган.

Таъкидлаш жоизки, беморда 2014 йил буйрак трансплантацияси амалиёти бажарилган бўлиб, 2017 йилда кўчириб ўтказилган буйрак ўз вазифасини бажаришдан тўхтаган ва у доимий гемодиализ олиб юрган.

Шунингдек, беморда қандли диабет, юрак ишемик касаллиги, стабил зўриқиш стенокардияси, гипертония, артериал гипертензия, сурункали буйрак етишмовчилиги, семизликнинг 3-даражаси каби ҳамроҳ касалликлар ҳам бўлган. Бемор  ўткир нафас, юрак қон-томир ҳамда полиорган етишмовчилигидан вафот этган.