Бугун, 1 август куни Ўзбекистондаги энг биринчи фермер ҳўжаликларидан бири – “To'xtaniyoz-ota”нинг асосчиси Мухтор хожи Тўхтаниёзов ҳаётдан кўз юмди. Марҳумнинг ўлими сабабларига аниқлик киритилмаган.

Маълумот учун, “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида Тошкент туманидаги “To'xtaniyoz-ota” фермер хўжалиги раҳбари Мухтор хожи Тўхтаниёзов томонидан туман аҳолисига мурувват ёрдами кўрсатилган эди.

Хусусан, тадбиркор, фермер М.Тўхтаниёзов хайрия тадбири доирасида “Раҳбаробод”, “Ғишткўприк” ҳамда “Соҳибкор” маҳаллаларида истиқомат қилувчи 3 нафар оилага соғин сигир ҳадя қилган.

Effect.uz таҳририяти номидан марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.