2019/2020 йил мавсумидаги “Олтин бутса” соврини Мессига ҳам, Роналдуга ҳам насиб этмади, соврининг ҳақиқий эгаси “Лацио” ҳужумчиси Чиро Иммобиле ҳисобланади. Бу ҳақда Effect.uz мухбири хабар берди.

Маълумки, сўнгги йилларда «Олтин бутса» учун Криштиану Роналду ва Лионель Месси курашмоқда. Шу ўринда мунтазам равишда рейтингнинг юқори поғоналарига кўтарилиб келаётган Луис Суарес ва Карим Бенземанинг исмларини айтиб ўтиш керак.

Аммо жорий мавсум мухлислар учун янги футбол номларини очиб берди. Италиялик Чиро Иммобиле “Олтин бутса” соҳиби бўлишга муваффақ бўлди, чунки соврин учун курашаётган Криштиану Роналду “Ювентус”нинг “Рома” билан ўйини учун қайдномага киритилмади. Бундан ташқари, Чиро, агар 1 август куни “Наполи” га қарши ўйнаса, ўз натижасини янада ошириши мумкин.

  1. Чиро Иммобиле (Лацио, Италия) – 35 гол, 70 бал
  2. Роберт Левандовски (Бавария, Германия) – 34 гол, 68 бал
  3. Криштиану Роналду (Ювентус, Италия) – 31 гол, 60 бал
  4. Тимо Вернер (Лейпциг, Германия) – 28 гол, 56 бал
  5. Эрлинг Холанд (Боруссия Дортмунд, Германия) – 29 гол, 50 бал
  6. Лионель Месси (Барселона, Испания) – 25 гол, 50 бал
  7. Ромелу Лукаку (Интер, Италия) – 23 гол, 46 бал
  8. Жейми Варди (Лестер, Англия) – 23 гол, 46 бал.