Бугун, 31 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 24 009 (+236) нафарни ташкил этмоқда.

Маълум қилинишича, янги касалланиш ҳолатларининг 151 нафари Тошкент шаҳрида, 85 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Бугун Тошкент шаҳрида 467 нафар, Тошкент вилоятида 184 нафар, Андижон вилоятида 41 нафар, Қашқадарё вилоятида 32 нафар, Хоразм вилоятида 22 нафар, Сирдарё вилоятида 21 нафар, Наманган вилоятида 13 нафар ҳамда Фарғона вилоятида 4 нафар, жами 784 нафар бемор тузалиб, рекорд натижа қайд этилди.

Шундай қилиб, юртимизда 14 464 (+784) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (60 фоиз) соғайган. Ҳозирда 9 404 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.