Олтой ўлкасидаги “Глобус” дам олиш лагеридаги меҳмонхонадан тўрт кишининг жасади топилди. Ҳозирда уларнинг ўлими сабаблари аниқланмоқда, дея хабар беради РИА Новости.

“Лагер эгалари меҳмонлар бир неча кун ўз хоналаридан чиқмагандан кейин полицияга мурожаат қилишган”, дейди агентликка хабар берган суҳбатдош.

Унинг сўзларига кўра, жасадлар хона эшиги очилгандан кейин топилган. Меҳмонларнинг ўлим ҳолатлари ҳозирда тергов-тезкор гуруҳ томонидан аниқланмоқда.