Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбековнинг фармони билан 30 июль мамлакатда коронавирус қурбонлари учун миллий мотам куни, деб эълон қилинди.

“Вафот этганлар учун чуқур қайғу ва уларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик билдирилиб, 2020 йил 30 июль коронавирус пандемияси қурбонига айланган фуқаролар хотираси учун Қирғизистон Республикасида миллий мотам куни, деб эълон қилишга қарор қилинди”, – дейилади президент фармонида.

Бугунги кунга қадар Қирғизистонда 34592 киши коронавирус инфекциясига чалинган, шундан 22296 нафари соғайган ва 1347 та ўлим ҳолати қайд этилган.