Жорий йилнинг 26 июль куни Effect.uz ахборот агентлиги мухбирлари Ўзбекистон аралаш жанг санъатлари ассосиацияси томонидан Ўзбекистонга олиб келинган коронавирусга қарши самара бериши мумкин бўлган “Lianhua Qingwen Jiaonang” дорисини Зангиотада барпо этилган махсус шифохонага топшириш маросимида иштирок этган эди.

Ўзбекистонга коронавирусга қарши самарали дори келтирилди (фото+видео)

Шундан сўнг ўзбек интернет сегменти турли хил шов-шувли мушоҳадалар билан тўлди. Яъни айримлар дорини самарасиз дея танқид қилишса, қолганлар бу воқеадан хурсанд бўлиб, вирус балоси топилганига урғу беришади.

Дорилар жойлашган коробкани яккакураш спорт турининг аралаш тури бўйича жаҳон чемпиони Мурод Хонтўраев ЎзММА президенти Отабек Умаров номидан топширган эди. Айнан шу жараёнлар акс этган видео ва суратлар интернетда эълон қилингач, спортчининг ўзи ва яқинларига кўплаб сўров ва мурожаатлар бўлган.

Мурожаатларнинг асосий қисми “дорини бизга ҳам беринг” мавзусида бўлиб, спортчи ватандошларининг мурожаатларини эътиборсиз қолдирмади. Зеро, шу дорини истеъмол қилган одам тузалиб кетиши керак эди. Бироқ 70 % 30.

Қандай маънода 70 га 30 дея савол беряпсизми? Мақоланинг қолган қисмини ҳам эътибор билан ўқиб чиқинг ва қуйидаги видеони томоша қилинг.

 

Спортчи ўзи ва шогирдлари орқали дориларни айрим муҳтож оилаларга хайрия қилган, бироқ улар бу дорини халқум ғамида бировларга пуллаб, охиратлари учун зиён келтирадиган амалларни бажариб қўйишган. Албатта, буни билмасдан бажариш учун ақли заиф аҳмоқ бўлиши керак одам.

Спортчига бу маълумотлар етиб боргандан сўнг у ғазаб билан бундай ишларни амалга ошираётганларни “ватан хойинлари” ва “сотқин”ликда айблаб, Effect.uz камерасига яъна бир марта мурожаат қилди.

“Билиб қўйинглар сизлар хойин ва сотқинсизлар. Ҳамма қийналаётган вақтда сизлар ўзингизни ўйлаб шу ишни қилдингизми? Демак, сиз ҳақиқий хойинсиз! Биз бу дориларни пулга сотмаяпмиз, одамларга бепул беряпмиз. Аммо шу вазиятдан фойдаланиб, чўнтагингизни қаппайтиряпсиз. Ўзи шундоқ ҳам бошқа нарсаларни устига 10 баробар қўйиб сотяпсиз. Кўзингларни очинглар! Аллоҳ ҳаммага шифо берсин, дейди Мурод Хонтўраев.

Маълумот учун, самарали деб айтилаётган дорининг номи “Lianhua Qingwen Jiaonang” бўлиб, бу Хитойда ишлаб чиқарилган ва эҳтимол бу дори халқ табобати асосида тайёрланган.