Россиянинг ҳарбий вирусологлари томонидан Гамалея номидаги Миллий эпидемиология ва микробиология тадқиқотлар маркази билан ҳамкорликда коронавирусга қарши “Вектор” вакцинаси ишлаб чиқилгани маълум қилинган эди.

Ушбу вакцина 10-12 август кунлари рўйхатга олинади ва 15 августдан фуқароларни эмлаш бошланади.

Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко клиник тадқиқотлар натижаларига кўра, коронавирусга қарши маҳаллий вакцина ўзининг самарадорлиги ва хавфсизлигини исботлаганини айтган.