Юнусобод туман “Олой” бозори автотураргоҳ ҳудудида аҳолидан COVID-19 га тест олиш ва инсон саломатлиги ҳамда Иммунитетини текшириш бўйича тиббиёт пунктлари ташкил қилинмоқда. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берган.

Таъкидланишича, мазкур ҳудудда аҳолидан COVID-19 га тест олиш ва унинг натижаларини 24 соат мобайнида интернет орқали олиш имконияти мавжуд бўлади.

“Бундай марказлар Юнусобод туманининг бошқа ҳудудларида ташкил этилиши режалаштирилмоқда”, дейилади ҳокимлик хабарида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳридаги “ЎзЭкспомарказ”и коронавирусга чалинганликда гумон қилинган беморларни қабул қиладиган марказга айлантирилган эди.