Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, хонанда ва бастакор Руслан Шарипов бугун, 28 июль куни 54 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда Effect.uz ахборот агентлигига ишончли манба хабар берди.

Хонанданинг ўлимига узоқ давом этган хасталик сабаб бўлгани айтилмоқда.

“Руслан ака бугун соат 18:30 инсульт касали билан оламдан ўтдилар. Кўпчилик коронавирусдан вафот этди, деб ўйламоқда, йўқ улар инсульт сабаб вафот этдилар”, дейди хонанданинг маъмури.

Шарипов шахсий ҳаётидаги қийинчиликлар туфайли саҳнани тарк этганди. У 10 йил давомида бошқа ишлар билан машғул бўлди. Бироқ, Руслан Шарипов 2017 йил барча қийинчиликлар тугагани ўз мухлислари учун янги қўшиқлар билан катта дастур тайёрлаётгани ҳақида маълум қилган эди.

Маълумот учун, Руслан Шарипов Тагирович 1966 йил 10 сентябрда Самарқанд шаҳрида туғилган. Руслан Шарипов нафақат қўшиқчи, балки мусиқачи ва бастакор ҳамдир. У «Болалар», «Сетора», «Байт» каби машҳур гуруҳларга асос солган. Бундан ташқари, таниқли рассом «Шаҳзод» ва «Хўжа» гуруҳларининг машҳур қўшиқларини басталаган.

Effect.uz жамоаси марҳумнинг яқинларига чуқур таъзия билдиради.