«Samsung» компанияси энг арзон смартфонларидан бири — “Galaxy M01 Core”ни расман тақдим этди.

Ушбу қурилма One UI  қобиқли Android 10 Go амалий тизимида ишлайди.

Смартфон нархи нисбатан (айниқса, компаниянинг ўз смартфонларига қараганда) анча арзон — 73 доллар. Хусусиятлари ҳам шунга яраша: оператив хотираси — 1 GB, ички хотираси — 16 GB.

Икки баравар кучайтирилган (2/32 GB) талқини ҳам бўлади, у Ҳиндистонда 87 доллардан сотилади. Смартфонга MediaTek MT6739 процессори, 3000 mAs аккумулятор ўрнатилган.

HD+ экрани диагонали 5,3 дюймСелфи камераси — 5 mp, асосий камераси — 8 mp.

«Galaxy M01 Core» уч хил — қора, кўк ва қизил рангларда сотувга чиқарилади.