Вақтинча Боливияга президентлик қилаётган Жанин Анес коронавирусдан тузалганини маълум қилди.

“Касаллик пайтида мени қўллаб-қувватлаганингиз учун миннатдорман. Мени шифохонадан чиқаришди. Энди одатдаги ишимга қайтаман”, — деб ёзган у Twitter’да.

9 июль куни Жанин Анес коронавирусни юқтириб олгани тўғрисида хабар бергандик.

Ўшанда Боливия муваққат президентининг COVID-19га тест натижалари мусбат чиққанди.