Тошкентда 27 июль куни Volkswagen Caddy автомобиллари тақдимоти бўлиб ўтди. Тақдимот YouTube орқали тўғридан-тўғри намойиш этилди

Автомобиль уч хил кўриниш ва комплектацияда таклиф этилади:

  • Cargo (юк ташувчи версияси) — 172,1 миллион сўм;
  • Kombi (аралаш версия) — 190 миллион сўм;
  • Trendline (йўловчи ташувчи версияси) — 221,9 миллион сўм.

Автомобильлар 27 июль куни тушдан сўнг сотувга чиқарилади. Ҳозирча автомобилларни фақат Тошкентда, Volkswagen’нинг Сергели (Обиҳаёт кўчаси, 39-уй)даги автосалонидан сотиб олиш мумкин. Бироқ компания вакиллари Тошкент, Жиззах ва Қўқонда учта дилерлик маркази очилишини маълум қилди.

Volkswagen Caddy’нинг айрим техник хусусиятлари:

Spot’нинг ёзишича, Volkswagen Caddy автомобили 1980 йилдан бошлаб ишлаб чиқарила бошланган. Ўтган вақт ичида автомобиль бир неча бор модификация қилинган, 2020 йил 20 февралида эса унинг бешинчи авлоди тақдим этилган эди.

Ҳозирча Ўзбекистонда 2015 йили ишлаб чиқилган тўртинчи авлод автомобиллари сотилади. 2021 йилдан бошлаб Жиззахда бешинчи авлод автомобилларини ишлаб чиқариш ва сотувга чиқариш режалаштирилган.