Голливуднинг олтин даврининг сўнгги вакилларидан бири, таниқли актриса Оливия де Хевилленд 104 ёшида ҳаётдан кўз юмди.

“Hollywood Reporter”нинг хабарига кўра, актриса умрининг сўнгги лаҳзаларини ўтказган Париж шаҳрида табиий сабабларга кўра вафот этган.

Оливия де Хевилленд хоним Токиода британияликлар оиласига дунёга келган. У ерда отаси адвокатлик билан шуғулланган.

Актриса карьерасини 1930 йилларда бошлаган. Де Хевилленднинг энг машҳур ролларидан бири “Шамол билан кетган” фильмидаги Мелани роли ҳисобланади. Де Хевилленд “Ўзига тегишли” (1946) ва “Меросхўр” (1949) фильмларидаги роллари учун энг яхши актриса сифатида икки марта “Оскар” мукофотига сазовор бўлган.

“Санта-Фега йўл2 (1940), “Жияним Рейчел” (1952), “Секин, секин, азизим Шарлотта” (1964) ва бошқа фильмлардаги роллари ҳам анча машҳур.