Ўзбекистонга коронавирусга қарши курашда ишлатилиши мумкин бўлган самарали дори воситаси келтирилди. Бу ҳақда Effect.uz мухбири хабар берди.

Дориларни бугун яккакураш спорт турининг аралаш тури бўйича жаҳон чемпиони Мурод Хонтўраев Тошкент вилояти Зангиота туманида барпо этилган кўп тармоқли махсус шифохонага Ўзбекистон аралаш жанг санъатлари ассосиацияси президенти Отабек Умаров номидан топширди. Бу дориларни Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори Баҳодир Юсупалиев қабул қилиб олди.

 

Фото: Effect.uz (Бунёд Норимов)

Самарали деб айтилаётган дорининг номи “Lianhua Qingwen Jiaonang” бўлиб, бу Хитойда ишлаб чиқарилган ва эҳтимол бу дори халқ табобати асосида тайёрланган.

Фото: Effect.uz (Бунёд Норимов)