Жорий йилнинг 30 июль куни Қирғизистонда коронавирусдан вафот этганларни хотирлаш мақсадида мотам куни деб эълон қилинди. Бу ҳақда мамлакат Президенти Сооронбай Жеэнбеков “Биринчи радио”га берган интервьюсида маълум қилди.

Вақтидан аввал гапиришни истамагандим, аммо шу мавзуга тўхталган эканмиз, маълумот бериш керак деб ҳисоблайман. 31 июль куни биз Қурбон ҳайитни нишонлаймиз. 30 июль эса бутун мамлакат бўйлаб мотам куни деб эълон қилинади. Тегишли фармон қабул қилинади“, – деган Президент.

Маълумот учун, Қирғизистонда пандемия бошлангандан бери 1 249 киши вафот этди. Коронавирусга чалинганлар 32 124 нафарга этди. 19 мингдан ортиқ бемор соғайди.

Қирғизистонда эпидемиологик вазият июнь ойи охирида ёмонлашди. Ўшанда кунига 500-700 кишида вирус аниқлана бошлади.