Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған, бир ҳафта давомида иккинчи марта масжидга айлантилган Аясофияни зиёрат қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Туркия раҳбари аввалги соборга мусулмон хизматларини бошлаш арафасида келди. Биринчи намоз бугун, 24 июль куни ўтиши керак. Эрдўған бу ерда бир соатча қолди ва матбуотга ҳеч қандай изоҳ бермади. Маълумот учун, бу масжидда сўнгги 86 йил ичида биринчи марта жума намози ўқилди.

У билан бирга ҳукмрон Адолат ва Тараққиёт партияси билан иттифоқдош бўлган Туркия миллий ҳаракат партияси раҳбари Девлет Бахчали ҳам бор эди. Бинонинг кириш қисмида «Аясофия – Буюк масжид» ёзуви ёзилган эди.