Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Туркманистон раҳбари Шавкат Мирзиёевни таваллуд куни билан самимий табриклаб, халқимизга фаровонлик тилаган. Суҳбат чоғида давлат раҳбарлари ўзаро манфаатли амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига алоҳида тўхталдилар.