Бугун, 21 июль куни Ўзбекистон ММА спортчилари томонидан Тошкент тиббиёт академияси 3-клиникасида хайрли ишга қўл урилди.

Аввалроқ, Ўзбекистон аралаш жанг санъатлари ассосиацияси томонидан блокпостларда хизмат қилаётган ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг нонуштаси учун кетма-кет икки кун ош дамланиб, тарқатилган эди.

Бу сафар Тошкент тиббиёт академияси 3-клиникасида коронавирусга қарши курашаётган шифокорлар ва ходимлар учун ош дамланиб, жойида тарқатилди. Ҳар доимгидек бу ишга яккакураш спорт турининг аралаш тури бўйича жаҳон чемпиони Мурод Хонтўраев бошчилик қилди.

ММА спортчилари блокпостларда хизмат қилаётган ҳуқуқ-тартибот ходимларига ош тарқатди (фото+видео)

«Бугун коронавирусга қарши мардона курашаётган инсонларни қўллаб-қувватлашда давом этамиз. Айниқса, тиббиёт ходимларига ҳозир осон эмас. Шифокорлар, ҳамширалар, санитар ходимлар, тез ёрдам ҳайдовчилариуларнинг ўз бурчига садоқатини, меҳнатини бугун ҳаммамиз кўряпмиз.

Ҳафталаб уйига бормай, иш жойида қолиб меҳнат қилаётган бу одамларни ҳақиқий қаҳрамон, деб иккиланмай айтиш мумкин. Минглаб одамларнинг ҳаётини сақлаб қолаётган, оғир аҳволдаги беморларни оёққа турғазаётган бундай инсонларга таъзим қилиш керак», дея ёзади Мурод Хонтўраев.

ММА спортчиларидан навбатдаги ҳамкорлик. Бу сафар 100 кг ош дамланди (фото+видео)

Effect.uz мухбирлари ош тайёрлаш ва тарқатиш жараёнида иштирок этиб, воқеалар ривожини кадрларга мухрлади.