Ўзбекистон аралаш жанг санъатлари ассосиацияси ташкилотчилигида жорий йилнинг 19 июль куни Тошкентдаги блокпостларда хизмат олиб бораётган Миллий гвардия ва ИИБ ходимлари учун 100 кг ош дамланиб, тарқатилди.

Хайрли ишга аввалгидек яккакураш спорт турининг аралаш тури бўйича жаҳон чемпиони Мурод Хонтўраев бошчилик қилди. Бундан ташқари, ош тайёрлашда спортчининг отаси ҳам қатнашиб, бу иш чин кўнгилдан амалга оширилаётганини таъкидлади. Шунингдек, тарқатиш ишларига ММА спортчилари хайрихоҳлик қилди.

Шу куни блокпостларда туну-кун хизмат фаолиятини ўтаётган тизим ходимлари бундай ҳамкорликдан ташаккурлик билдиришди. Бундай ҳамкорлик ишлари давом эттирилади.

ММА спортчилари блокпостларда хизмат қилаётган ҳуқуқ-тартибот ходимларига ош тарқатди (фото+видео)

Effect.uz мухбирлари ош тайёрлаш ва тарқатиш жараёнида иштирок этиб, воқеалар ривожини кадрларга мухрлади.