Ижтимоий тармоқларда “Коронавирус вабосининг йўқолиши менга боғлиқ, Хитойдаги ўлим масканига бориб келишим керак” деган иддао билан чиққан фуқаро юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ходимлари суриштирув ишларини олиб борди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Тасвирдаги фуқаро 1962 йилда Самарқанд туманида туғилган Х.У. Самарқанд шаҳридаги маҳаллаларнинг бирида истиқомат қилади.

1980-1982 йилларда Афғонистон давлатида фуқаролик урушида ҳарбий хизматни ўтаган, ҳарбий хизмат давомида бош қисмидан жароҳат олиб, бош мия контузияси касаллиги билан даволанган.

Ҳозирда Х.У.нинг психологик ҳолатини текшириш учун Самарқанд вилоят Руҳий касалликлар диспансери мутахассиси кўригидан ўтказиш чоралари кўрилмоқда.