EFFECT.UZ мухбирлари куни кеча АОКАда бўлиб ўтган брифингда иштирок этишди. АОКАда бўлиб ўтган бу брифингда журналист Рухсора Баҳромзода Соғлиқни сақлаш тизими ходимларига бир савол билан чиқди.

Ўзбекистонда айрим фуқаролар коронавирус бўйича вазият жиддий эканлигига ишонишмаяпти. Мана қанча одам вафот этди, қанча одам бу касалликдан азоб чекаётгани айтилмоқда. Бироқ одам кўзи билан кўрмагунича ишонмайди деганларидек, бизга кўплаб саволлар келади.

Яъни, коронавирус йўқ, бу касаллик ўйлаб топилган мазмунидаги мурожаатлар келади. ССВ бундай саволларга жавоб бериш учун касалларни ОАВ ходимларига кўрсата оладими? Айнан мана шундай йўл билан одамларни зора бу касаллик бор эканлигига ишонтира олсак…

Шунингдек, Callмарказлар фаолиятини ҳам одамларга кўрсатиш биз учун қизиқ!

Ушбу саволга махсус комиссия штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов жавоб берди.

Албатта, Call-марказ ва ўзингиз танлаган шифохонага ҳам айнан реанимация бўлими бор шифохонага боришингиз керак бўлади. Кийиниб бемалол, ҳамма шароитларни қилиб беришади. Ёнингизда шифокор бирга қўшилиб киради, беморни кўрсатади.

Биз беморнинг яхши нафас олиши учун уни қорни билан ётқизиб қўямиз. Беморни юзини кўрсатмасангизлар ҳам уларнинг гапини етказиб беринглар одамларимизга.

«Тушунинглар бу касал бор, ман шуни йўқ деб юргандим ва оқибатда ўзимга юқди. Шундай қийналяпман, яхши ҳам шифокорлар бор экан, мана анча яхши бўлиб қолдим. Ҳали ҳам анча оғир, ўзимни яхши сезяпман», деган сўзларини ёритиб беринглар, Халқ билсин.

Ёдингизда бўлса, Effect.uz ходимлари Ўртасаройдаги карантин марказида бўлиб, у ердаги шароитлар билан таништирилган эди.

Карантинда ҳаёт ва шароит қандай? Ўртасаройдаги карантин марказидан фото+видеорепортаж

Шунингдек, Effect.uz раҳбари Акмал Эшонхонов ССВ вакилига касаллик билан боғлиқ вазият янада ишончли ёритилиши учун вафот этаётган марҳумларнинг дафн қилиш маросимларини стандартларга кўра ёритиш таклифини берди. ССВ вакили Фурқат Санаевдан бу таклиф борасида жавоб кутиляпти.

ССВ вакили “дўхтирни Худога қиёслаган” 1003 оператори жазоланишини айтганди. Ваъда бажарилмади