Бугун, 13 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 13591 (+231) нафарни ташкил этмоқда.

Маълум қилинишича, янги касалланиш ҳолатларининг барча 231 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 146 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 85 нафари аҳоли орасида) аниқланган.

Бугун Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 164 нафар, Наманган вилоятида 14 нафар, жами 178 нафар бемор тузалди. Шундай қилиб 8030 (+178) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (59 фоиз) соғайган. Ҳозирда 5498 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.