Бир неча кун аввал ижтимоий тармоқларда 4 нафар қизнинг кўчада жанжаллашаётгани акс этган видео тарқалди.

Қашқадарё вилоят ИИБ ахборот хизмати мазкур ҳолат Шаҳрисабз шаҳрида бўлганлигини маълум қилди.

Таъкидланишича олдиндан таниш бўлган қизлар Ю ва ЭД.лартелефондаги суҳбатда ўзаро тортишиб қолишган. 10- июль куни кеч соат 17-30 ларда ўзаро гаплашиб олиш учун «Боғибаҳор» МФЙ Фусункор кўчасига танишлари С.М ва М.Ф билан биргаликда келишган.

Тиббий ниқоб тақмаган қизлар ниқобсиз бўлгани етмагандек, кўчада ўзаро жанжал кўтаришган

11 июль куни Шаҳрисабз шаҳар маъмурий суди «тўполончи» қизларнинг ишини кўриб чиқди.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54- ва 183- моддасида кўрсатилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган Ю.Ф,М.Ф, ва Э.Д га нисбатан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Жанжалда иштирок этган тўртинчи қиз С.М га нисбатан тўпланган ҳужжатлар эса вояга етмаганлар ишлари бўйича Китоб тумани идоралараро комиссиясига юборилган.