Ўзбекистонда коронавирус инфекциясини юқтириб, кейин тузалган беморларнинг қон плазмасини беморларга қуйиш самара бермади. Бу ҳақда Коронавирусга қарши курашиш махсус комиссияси аъзоси Ҳабибулла Оқилов маълум қилди.

“Коронавирус инфекциясини юқтириб олиб, кейинчалик тузалган беморларнинг қон зардобларини (қон плазмаси) беморларга қуйиш самара бермади. Чет эл тажрибасида ҳам бу иш бермагани сабабли Ўзбекистонда ҳам бу амалиёт тўхтатилди”, дейди Оқилов.