Бугун, 12 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 12997 (+142) нафарни ташкил этмоқда. Янги касалланиш ҳолатларининг барча 45 нафари карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 97 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида аниқланган.

Бугун Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 121 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 4 нафар, Бухоро вилоятида 3 нафар, Навоий вилоятида 1 нафар, жами 129 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб 7852 (+129) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (60 фоиз) соғайган. Ҳозирда 5085 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.