Италия чемпионатининг 32-турида турнир жадвалининг энг юқори поғонасидаги икки жамоаси – «Наполи» ва «Милан» тўқнаш келишди.

Биринчи бўлимнинг 20-дақиқасида Тео Эрнандес миланликларни олдинг олиб чиқди. Майдон эгалари 34-дақиқада Жованни ди Лоренсонинг аниқ зарбаси билан меҳмонларга жавоб қайтарди. Учрашувнинг 60-дақиқасида Дрис Мертенс голи эвазига «Наполи» олдинга чиқиб олди. Бироқ кўп ўтмай меҳмонлар пенальти ишлаб олди ва 11 метрлик жарима зарбасини Франк Киссие аниқ бажарди. Ўйин сўнгига қадар ҳисоб ўзгармади, учрашув 2:2 ҳисобида якунланди.

«Наполи» 52 очко билан олтинчи ўринда, «Милан» эса 50 очко билан еттинчи ўринда бормоқда.

Кейинги турда Женнаро Гаттузо шогирдлари «Болонья» майдонига сафар қилади. Милан жамоаси эса «Парма»ни меҳмон қилади.

«Наполи» – «Милан» 2: 2
Голлар: Ди Лорентсо, 34, Мертенс, 60 – Эрнандес, 20, Кассиер, 73 (пенальтидан)

Наполи: Оспина – Ди Лорензо, Максимович, Кулибали, Мариу Руи – Руиз (Элмас, 65), Лоботка (Демме, 65), Зиелински – Калежон (Политано, 84), Мертенс (Милик, 74), Инсигне (Лозано, 74)

Милан: Ж. Доннарумма – Конти, Киер, Ромагноли, Эрнандес – Кассер, Беннакер – Пакет (Салемакерс, 46), Чалханоглу (Боновент, 61), Ребич (Крунич, 88) – Ибрагимович (Лео, 61)

Огоҳлантиришлар: Ди Лорензо, Мариу Руи – Эрнандес, Конти, Салемакерс

Четлатиш :Салемакерс (87)