“Беном” гуруҳи аъзоси Комилнинг коронавирусга топширган тести мусбат чиқди. Бу ҳақда ишончли манба хабар берди.

Комил касалликнинг илк белгиси, яъни тана ҳарорати кўтарилгач коронавирусга тест топширган. Тест натижаси эса мусбат чиққан. Ҳозирда у уй шароитида даволанмоқда.

“Эй барча нарсага қодир эгам ўзинг қўллагин. Сендан ўзга таянадиганимиз йўқ”, хонанда бундан 4 кун аввал инстаграмдаги саҳифасига шундай деб пост қолдирган.

Аммо нега бундай хавотирли пост қолдирганини изоҳламаган.