Бугун, 12 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 12855 (+149) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, янги касалланиш ҳолатларининг 45  нафари карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 28 нафари Андижон  вилоятида ( шундан 11 нафари  коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 17 нафари эса аҳоли орасида)  76 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида  аниқланган.

Бугун айни пайтга қадар 7723 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар ( 60 фоиз) соғайди. Ҳозирда 5073  нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.