Москва кўчаларида мажбурий ниқоб тақиш 13 июлдан бекор қилинади, аммо ижтимоий масофани сақлаш талаби сақланиб қолмоқда.

2020 йил 13 июлдан фуқаролар кўчада бўлганда ниқоб, респиратор ёки нафас олиш органларини ҳимоя қилувчи бошқа воситалардан фойдаланиш тавсия этилади. Кўчаларда мажбурий ниқоб тақиш тартиби бекор қилинади, дейилади Москва шаҳри маъмурияти баёнотида (https://www.sobyanin.ru/otmena-ogranicheniy-obrazovanie-i-detskie-tsentry).

Жамоат транспорти, тиббиёт муассасаси, дўкон ва бошқа жамоат жойларида ниқоб ва қўлқоплардан фойдаланиш талаби сақланиб қолинади.